Шесни: “Умид қиламанки, Россия жаҳон чемпионатидан четлатилади”
27 фев 2022 08:30
Янгиликлар
Шесни: “Умид қиламанки, Россия жаҳон чемпионатидан четлатилади”
“Ювентус” ва Польша ТЖ дарвозабони Войцех Шесний Россия ҳамда Украина ўртасида можарога тўхталди.
“Россия термасига қарши ўйнамасликка қарор қилиб бўлганман ва жамоадошларим ҳам шундай хулосага келганидан хурсандман. Агар бизга техник мағлубият ёзилса, бошимизни баланд кўтарган ҳолда бу қарорни қабул қиламиз.
Умид қиламанки, Россия мундиалдан четлатилади. Кўрамиз, ФИФА бунга журъат эта олармикин”, дейди Шесни.
Аввалроқ, Польша футбол иттифоқи президенти Чезаре Кулеши мамлакат термаси ЖЧ-2022 саралашида россияликлар билан ўйнамаслиги ҳақида баёнот билан чиққанди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар