Шерзод Қосимов Ҳиндистонга боради

Narzulla Saydullayev
5 апр 2017, 12:04
Осиё футбол конфедерацияси ОФК Кубоги–2017 турнири “E” гуруҳи 5-туридан ўрин олган “Бенгалуру” (Ҳиндистон) – “Дака Абахани” (Бангладеш) ўртасидаги учрашувга расмийларни тайинлади.

Бу ўйинга ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бош ҳакам этиб тайинланди.

“Бенгалуру” – “Дака Абахани” ўртасидаги баҳс 18 апрель куни Бангалордаги "Sree Kanteerava" стадионида бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia