

Аввал хабар берганимиздек, ушбу ўйинларда фаолият олиб бориш учун ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам таклиф этилган.
Ҳамюртимиз ФИФА рефериси Шерзод Қосимов ўз бригадаси билан ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Ал-Шорта" - "Ал-Аҳли" учрашувини бошқариб боради.
17 сентябрь куни ўтказиладиган мазкур баҳсда Шерзод Қосимовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Тимур Гайнулин ёрдам беради.
Захира ҳаками вазифаси иорданиялик Адҳам Муҳаммад Тумаҳга ишониб топширилди.



