

Бундан аввал Кахи Махарадзени шартномаси тугаганлиги ҳақида хабар берган эдик. Молиявий муаммони бартараф этиш учун клуб Егор Кримец ва Игорь Сергеевни сотиши мумкинлиги ва уларнинг ўрниларига аллақачон футболчи қидиришни бошлаб юборганини сир тутмаяпти. Айнан шу боисдан жамоа ўз сафига Суҳроб Бердиевни чақирган. Шунингдек, асли "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси бўлган Максимилиан Фоминни ҳам қайтиши мумкинлиги айтиб ўтиляпти.
Каримов 2008 йил "Пахтакор" таркибидан жой олган ва шу йиллар давомида уч маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлди.




