UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  0 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  4 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2

Шерзод Эсанов: “Бобур Арена”даги атмосферани соғиндим” Янгиликлар

Шерзод Эсанов: “Бобур Арена”даги атмосферани соғиндим”

Бу йил “Андижон” клубига қўшилган футболчилар орасида иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов ҳам бор.

Осиё чемпиони – бор эътиборини яна “Андижон”га қаратган. Унинг қайтганидан ишқибозлар ҳам хурсанд. Айни пайтда у ҳам жамоаси билан биргаликда 10 март куни “Бунёдкор”га қарши бўладиган учрашув учун тайёрланмоқда. “Андижон” матбуот хизмати Эсановдан интервью олди.

Шерзод, “Андижон” клубига қайтганингиз билан табриклайман. Ҳаммаси қандай юз берди?

-Аввалламбор, ассалому алайкум! Хабирингиз бўлса, “Андижон” билан шартномам бор эди ва шу шартнома тугади. “Андижон” жамоаси томонидан менга таклиф бўлди ва бу таклифга рози бўлдим.

Ўтган йилнинг иккинчи ярмида “Андижон”дан “Олимпик”ка ўтгандингиз ва бу йил яна собиқ клубингизга қайтдингиз. Айтингчи, ўтган вақт давомида бу ерда қандай ўзгаришларни сездингиз?

-Агар “Олимпик”да ўтган вақтимга келадиган бўлсак, у ерда кўп нарса ўргандим. Ярим йил ичида эмас, бир йил деса ҳам бўлади. Сабаби, йилнинг биринчи қисмида ҳам терма жамоа сабаб клубимда бўлмадим. Ўйин услуби ва бошқа нарсаларда ўзгариш сездим ва шу нарсаларга мослашиш ишлари бўлмоқда, десам ҳам бўлади. Бу ерда ўзимни кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз.

Бу мавсумда футболчи сифатида ўзингизни ва жамоанинг потенциалини қандай баҳолайсиз?

-Биз ҳар доим ўзимизга катта мақсад қўямиз. Худо хоҳласа, “Андижон” мухлисларини хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

Сиз 7-рақамни танладингиз. Нима учун?

-Билмадим. Шу рақам бўшлигини билган ҳолда сўрадим. Шу рақамда ўйнаш ниятим бўлди ва бу менга қўшимча мотивация беради.

“Бунёдкор”га қарши баҳсга тайёргарлик қандай кетяпти? “Бобур арена”да тўп суришни соғиндингизми?

-“Бунёдкор”га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Мухлисларимиз олдида ғалаба қозониш ниятидамиз. “Бобур арена”га келсак, албатта ўзига хос атмосферани соғиндим.

Олмалиқдаги дурангдан қониқдингизми?

-Ўйин курашлар остида ўтди. Айтиб ўтганимдек, биз ҳар ўйинга фақат ғалаба қозониш учун чиқамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика