UZ

Сўнгги янгиликлар

23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртыш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  15 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3

Ш.ЭРКИНОВ: “Майдонни таърифлашга сўз йўқ” Янгиликлар

Ш.ЭРКИНОВ: “Майдонни таърифлашга сўз йўқ”

Бугун “Насаф” футболчилари янгилаган “Марказий” стадионда жорий мавсумда илк машғулотни ўтказишди. Жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Шахбоз ЭРКИНОВ янги майдон ва янгиланган стадион ҳақида клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Тўғриси, стадионимиздаги ўзгаришларни кўриб жуда хурсанд бўлдим. Ўйлайманки, бу янгиликлар мухлисларимизни ҳам жуда қувонтириши турган гап. Майдон ҳам кўнгилдагидек бўлибди, таърифлашга сўз йўқ. Кўриниб турибдики, бу ерда меҳнат қилган инсонлар бор маҳорати ва билимларини ишга солишган. Фурсатдан фойдаланиб, жамоа бош ҳомийси  – “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбариятига, клубимиз мутассаддиларига, бу ерда меҳнат қилган барчага  жамоадошларим номидан ташаккур билдираман. Ўз ўрнида биз футболчилар ҳам, клубимиз раҳбарияти ва мухлисларимизнинг ишончларини оқлашга бор кучимизни, маҳоратимизни ишга соламиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика