“Шериф” устози “Реал”га қарши баҳс олдидан: “Ижобий натижа учун барча ишни қиламиз”

Eldor Akmurzayev
24 ноя 2021, 08:40
Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган “Шериф” – “Реал” баҳси олдидан мезбонлар устози Юрий Вернидуб ўз фикрларини бўлишди.

“Ижобий натижа учун барча ишни қиламиз. “Реал”дек кучли рақибга қарши тура оламиз деб умид қиламан. Айрим йўқтотишлар бор, аммо ўйлашимча, биз тайёрмиз. Учрашув ҳаммасини кўрсатади.

Кичик, лекин чиройли Тираспол шаҳри жамоасимиз, аммо биз аллақачон “Шериф” футболдаги ном эканлигини исботлай олганмиз. Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида муносиб қатнашмоқдамиз, грандлар билан рақобатлашмоқдамиз, чиройли голлар урмоқдамиз.

Бу бир умрга қалбимда қолади. Йигитлар учун эса бу ўз карьерасига ёрдам бериш ва Европанинг йирик клубларига ўтиш учун ажойиб имкониятдир”, дейди Вернидуб.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA