UZ

Сўнгги янгиликлар

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  2 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

Шерали Бабакулов: "Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик" Янгиликлар

Шерали Бабакулов: "Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик"

Аёллар Олий лигасининг 20-турида пешқадам “Сўғдиёна-W” ўз майдонида “Металлург-W” (2:1) қабул қилди.

Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шерали Бабакулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйиндан олган таассуротлари хусусида


"Ўйинни жуда яхши бошладик, тезкор гол билан ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Умуман олганда, бутун баҳс давомида ўйинни назорат қилиб бордик. Ҳисоб янада йирик бўлиши ҳам мумкин эди. Яратилган вазиятларимиздан фойдалана олмадик.

Ғалабани сақлаш қолиш ҳақида

"Ҳисоб 2:0 бўлиб турган вақтда захирада қолиб кетаётган қизларимизни майдонга туширдик. Чунки барчага имконият тақдим қилишимиз лозим эди. Таркибда ўзгаришлар бўлганидан кейин меҳмонлар орадаги фарқни қисқартирди. Шу вақтда ғалабани сақлаб қолишга уриндик.

Жамоа ўйинида юзага келган камчиликлар борасида

"Ўйин давомида камчиликлар кузатилди. Биринчи навбатда яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Бу борада машғулотларда ишлаб, хатоларни камайтиришга эътибор қаратамиз. Аслида жамоамиз қизлари голлар уриши жуда яхши билади. "Металлург-W"га қарши баҳсда 99-голларни урдик.

Аввалги турда "Бунёдкор-W" мағлубиятга учраганимиз ҳам руҳий томондан ўз таъсирини ўтказди. Кейинги ўйинларда бу каби хато ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика