Шайх Жассим МЮни сотиб олмайди

Aslanov Jasurbek
14 окт 2023, 22:41
Шайх Жассим бин Ҳамад Ал Тани "Манчестер Юнайтед"ни харид қилмайдиган бўлди.

Маълумотларга кўра, Қатар бизнес гуруҳи Глейзерлар оиласига клубнинг бозор нархидан (3,5 млрд. доллар) икки баравар қиммат бўлган маблағни тақдим этишди.

Шайх Жассим МЮнинг 100% акцияларини харид қилиб, барча қарзларини тўлаб, қўшимча 1,5 млрд. доллар сармоя киритишга тайёр эди. Аммо клубнинг ҳозирги эгалари бу таклифни рад этишди ва потенсиал харидорлар музокаралардан воз кечишди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano