UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  3 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  2 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  5 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  8 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2

Шавкат Саидов: "Бугунги "Нефтчи"ни таний олмадим" Янгиликлар

Шавкат Саидов: "Бугунги "Нефтчи"ни таний олмадим"

“Нефтчи” – “Металлург” жамоалари учрашувидан кейин меҳмонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ажойиб ўйин гувоҳи бўлдик. Иккинчи голдан сўнг ҳимояга эътибор қаратдик. Мавсумни омадсиз бошлагандик, ҳозир эса кетма-кет тўртинчи ўйинда ғолиб чиқдик. Бугун рақибдан устунлик қилдик. Биз мавсум бошида оқсагандик, ҳозир шундай вазият "Нефтчи"да бўлаяпти деб ўйлайман. Иккинчи даврада Фарғона клуби бундай вазиятдан чиқиб кетишига тилакдошман.

Зоҳид Абдуллаев уч ёки тўртта гол уриши мумкин эди. Ҳужумчимизда деярли ҳар бир ўйинда камида иккита юз фоизли вазиятлар бўлади. Сўнгги вақтларда ўзини кўрсатмоқда. Бугунга келиб голлари сони 5тага етди. Иккинчи даврада янада кўпроқ гол кутамиз.

Бугунги ўйинда "Нефтчи"ни таний олмай қолдим. Бу жамоа катта тарихга эга бир неча бор чемпион бўлган. Фарғонадан унча мунча жамоалар очко олиб кета олмасди. Вадим Абрамовга бироз вақт керак. Бундай вазиятдан олиб чиқиб кетишига ишонаман", - дейди Шавкат Саидов. 

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика