UZ

Сўнгги янгиликлар

14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  4 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   13 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5

Шаҳзод Убайдуллаев: "Нефтчи"да тўпурар бўлмоқчиман, Европадаги фаолиятим ҳали тугамади" Янгиликлар

Шаҳзод Убайдуллаев: "Нефтчи"да тўпурар бўлмоқчиман, Европадаги фаолиятим ҳали тугамади"

"Нефтчи"нинг Туркияда олиб бораётган йиғини айни авж палласига кириб бўлди.

Антальядаги машғулотларда яқинда клуб билан шартнома тузган Шаҳзод Убайдуллаев ҳам иштирок этмоқда. Ўтган мавсумни Беларусь чемпионати вакили Солигорскнинг "Шахтёр" ва "Энергетик-БГУ"да ўтказган ҳужумчи эндиликда фаолиятини юртимизда давом эттиради. Кеча "Мақтаарал"га қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг Убайдуллаевга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Фаолиятингизда илк бор легионер сифатида тўп тепдингиз. Нима, деб ўйлайсиз, дастлабки уриниш қанчалик ўзингиз истагандек бўлди?

- Ҳар қандай футболчига хориждаги биринчи мавсуми қийин бўлади. Чунки янги муҳит, янги жамоа, бегона инсонларга ўрганишингиз керак. Кейинчалик ўрганиб олдим. 

- Шаҳзод Убайдуллаев бор потенциалини кўрсата олгани йўқ. Ҳар ҳолда бизга шундай туюлди. Беларусь чемпионатида сизга нима тўсқинлик қилди?

- Ўзбекистонда бериладиган юкламалар билан Беларусь чемпионатидаги юкламани фарқи бор. Бизда кўпроқ техника ва тактикага эътибор берилади. У ерда эса жисмоний тайёргарлик устувор ҳисобланади. Мана шу жиҳатдан қийналдим. 

- Легионерга айланишга ўша вақт қанчалик тайёр эдингиз? 

- Мен вақтида легионерга айландим. Ўзбекистонга қайтишим оилавий сабабларга боғлиқ. Европанинг бошқа клубларидан таклифлар бор эди. 

- Аслида косонсойликсиз. Сир бўлмаса, "Навбаҳор"дан таклиф олдингизми? 

- Ўзбекистонга келишим билан "Нефтчи" таклиф билан чиқди. Ўйланиб ўтирмасдан қабул қилдим. Бу жамоа ўз номи, тарихига эга. 

- Фарғона клубида тўп тепа туриб яна Европа клублари назарига тушишингизга ишонасизми?

- Ҳали Европадаги фаолиятим тугамади. Тўпурар бўлишни мақсад қилганман. Шу орқали яна кучли клубларга йўл олишим мумкин. 

- Тўпурарлик ҳақида оғиз очдингиз. Сўнгги мавсумларда Драган Черан бу борада пешқадамликни ҳеч кимга бераётгани йўқ. У соф ҳужумчи эмас. Ўзимизнинг форвардлар ортда қолаётгнини нима билан изоҳлайсиз?

- "Пахтакор" ўзи кучли жамоа. Шу боис Черанга осонроқ кечади. Ўзбекистондаги энг яхши легионер. Кўрсангиз атрофидагилар Черан орқали ўйнашади. Унинг тўпурар бўлаётгани ёнида кўмакчилари кўп. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика