Шадли: "Тоттенхэм"нинг мақсади- совринлар қўлга киритиб, Чемпионлар лигасига йўлланма олиш"

Aslanov Jasurbek
18 июн 2015, 12:43
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Носир Шадли келаси мавсумдаги режалари ҳақида сўзлаб берди.

"Мақсадимиз - совринлар қўлга киритиб, мавсумни тўртликда якунлаш. Якунланган мавсумда кўп нарсани ўргандик. Ёрқин хотиралар бўлди: Биз Англия лига Кубогида финалга чиқдик, баъзи учрашувларда сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалаба қозондик. Келаси мавсумда кучлироқ бўламиз деб ўйлайман" - дейди Шадли.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com