"Севилья" спорт директори "Астон Вилла"га йўл олди

Sherzod Nurmatov
17 июн 2023, 12:37
Унаи Эмери билан иттифоқ тикланди.

Рамон Мончи "Астон Вилла"нинг футбол операциялари бўйича президенти бўлди, деб хабар берди Бирмингем клуби расмий сайти. Испаниялик функционер бу лавозимни эгаллади ва "Севилья"даги спорт директори лавозимини бўш қолдирди.

Умуман олганда, Мончи 23 йил "Севилья"да ишлаган, орада икки мавсумни "Рома"да ўтказган.

"Астон Вилла"да у Унаи Эмери билан яна бирлашди. Улар "Севилья"да биргаликда уч йил ўтказиб, андалусияликларга уч марта Европа Лигасида ғолиб чиқишга ёрдам беришган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: avfc.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›