"Севилья" футболчисида коронавирус аниқланди

Alisher
16 окт 2020, 12:47
"Севилья" марказий ҳимоячи Жюль Кунденинг коронавирусга чалинганини эълон қилди.

Бундай ташхис унга Франция ёшлар терма жамоасидан қайтганидан сўнг қўйилди. У жамоа таркибида Евро-2021'нинг икки саралаш ўйинларида иштирок этди.

"Касаллик Кундеда симптомларсиз кечмоқда, у изоляция қилинган ва Жюль уйида", - дейилади испан клуби хабарида.

Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" Кундега қизиқаётгани ва "Севилья" футболчини 65-70 миллион еврога баҳолаётгани маълум бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sevillafc.es