Сержи Роберто маошининг камайишига рози ва шартномани 2 йилга узайтиради

Alisher
18 авг 2021, 09:58
Ҳимоячи Сержи Роберто клубдаги оғир молиявий аҳвол фонида "Барселона"га янги шартнома бўйича ён беришга тайёр.

Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

29 ёшли футболчи Каталония жамоасида маоши тушишига рози бўлди. Янги битим борасидаги музокаралар белгиланган - шартнома ой охиригача имзоланиши кутилмоқда.

Битим икки мавсумга узайтирилади - 2024 йилнинг июнига қадар. Сержи Роберто - "Барселона" академияси тарбияланувчиси, у биринчи жамоада 2010/11 йилги мавсумда дебют қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es