UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Ар Риёд" — "Ал Файха". Шукуров асосий таркибда  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  12 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  9 18:57Жарред Брэнтуэйт - "Реал"нинг мақсади  1 18:29"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади  0 18:00"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди  2 17:35"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  2 17:01Бабаян терма жамоадан нега "чопгани", футболни ким сабаб тугатгани ҳақида - Санжар Турсунов  2 16:47Суперлига-2025. Энг қиммат легионерлар ТОП-10  8 16:33Мбаппе, Куртуа ва Валверде "Реал"нинг бугунги ўйинини ўтказиб юборади  4 16:03U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонни мағлуб этган Корея Республикаси пенальтилар сериясида ютқазди ва финалга чиқа олмади  13 15:51Бир йилда 31та ўйин! Хулоса: Яман ва Индозенияни ютдик, Эрон ва Кореяга ютқаздик  16 15:44"Ман Сити" ёзда хавбек ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Клубга Камбьязо ва Ливраменто қизиқ  0 15:20"Пахтакор" спорт директори: "Клуб Холдорхоновни сотди, лекин..."  6 14:49Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"  15

Сергей Лушан: "Дурангдан қониқдим" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Дурангдан қониқдим"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган АГМК - “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Жуда оғир ўйин. Кучга таянган ҳолда ўйин намойиш этадиган жамоага қарши ўйнадик. Таркибида бунчалик кўп бўйдор футболчиларни фақат Англияда кўргандим. Шунга қарамай бугун очко қўлга киритдик.

Натижадан қониқдим. Жамоамда у қадар кўп маҳоратли футболчилар йўқ. Айни пайтда тахминан 12 нафар футболчи бор. Қолганлар ёшлар жамоасидан олинмоқда.

Йигитларга раҳмат, улар босимни енгиб ўтишди. Ўйиндан ўйинга юришда давом этамиз. Ҳозирча мақсадимиз имкон қадар юқорига кўтарилиш.

Кеча ёшлар жамоамиз сафида бир футболчи жуда жиддий жароҳат олди. Бугун футболчилар ана шу йигитча учун ҳам ўйнашди.

Бир қатор футболчилар жамоамизни тарк этди. Менинг футболга қарашларимга мос келмагани учун 3 футболчи билан дўстона хайрлашдик. Уларни эркин агент сифатида қўйиб юбордик. Бундай ёшда захирада ўтиргандан кўра бошқа жамоада ўйнаган яхшироқ", - дейди Сергей Лушан.

 


 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика