

"Яхши ўйин кутаяпман. Рақиб жуда тартибли жамоа. Эрон футболи доим тартибга асосланган. Рақибни ўрганиб чиққанда кучсиз томонлари кам эканини кўрдик", - дейди Лушан.
"Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Эронда асосан ҳимоявий футбол ўйнашади. Эртага насиб қилса мухлисларни хурсанд қиламиз", - дейди Баҳодир Насимов.
- "Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги юриши ўтган йилгидек бўлмаяптими? Бу сизни ҳавотирга солмаяптими?
- Йўқ. Биз олдинга интилаяпмиз. Эртанги баҳс қандай бўлишини вақт кўрсатади. Барчаси майдонда ҳал бўлади, мен футболчиларимга ишонаман. Умид қиламанки ғалабага эришамиз.
- Жамоа ўз майдонидаги охирги 4та ўйинда 0:1 ҳисобида ютқазди. Бунга изоҳ борми?
- Баъзида 3та гол уриб юта олмаймиз, баъзида 1та гол ўтказамиз ва мағлуб бўламиз. Бу футбол унда барча нарса бўлиши мумкин.
- Ҳимоявий ўйин устида ишландими?
- "Зоб Аҳан" сафида ҳар бир футболчи ўз ишини 100 фоизга бажаришга ҳаракат қилади. Эртага рақиб қарши ҳужумда ўйнайди.
- Машғулотларда қайсидир футболчилар қолиб ўз устиларида ишлашадими?
- Албатта, кўпинча ёшлар кўп ишлашади. Машғулотлар етарли даражада ўтказилади.
- Сиз Эронда ўйнагансиз. "Зоб Аҳан" ҳақида қандай маълумотларингиз бор?
Баҳодир Насимов: - Жамоа сафига собиқ клубим "Падидеҳ"дан икки футболчи қўшилди. Эронда асосан 11 нафар футболчи ҳужумда ва 11 нафар ҳимояда ўйнайди. Эртага ғалаба учун ҳаракат қиламиз.
Нарзулла Сайдуллаев



