UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  0 00:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  29 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8

Сергей Арсланов: "Биз Нимелини ёздаёқ бериб юбориш ҳақида ўйламаяпмиз" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Биз Нимелини ёздаёқ бериб юбориш ҳақида ўйламаяпмиз"

"Сурхон" ҳамда "Металлург" ўртасидаги Суперлиганинг 11-тур ўйинидан (1:0) сўнг мезбон жамоа устози Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.

Сергей Арсланов: "Икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда четлатишлар гувоҳи бўлдик, иккинчи бўлимда эса вазиятга қараб ҳаракат қилдик. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман, улар майдонда борини беришди. Ўйинни рақиб майдонига кўчиришга ҳаракат қилдик, бу қийин бўлди, аммо бир нечта қарши ҳужумлар ташкил қила олдик. 

- Мухлислар учун ўйин зерикарлидек кўринди, сиз баҳс даражасига қандай баҳо берасиз?

- Намангандаги сўнгги учрашувимиз ва бугунги тўқнашувни солиштирадиган бўлсак, ҳа, "Металлург"га қарши учрашувда бошқа тезлик намойиш этилди. Иккала жамоа ҳам очко олишга ҳаракат қилди. Гол ҳақида тўхталадиган бўлсак, гол бу бир жамоанинг омадли ёки омадсиз ҳаракатлари кетма-кетлиги самараси ҳисобланади.

- Бу йил легионер ҳужумчилар ўзини яхши кўрсата олмоқда. Клубларимиз ниҳоят селекцияда яхши ишлашмоқдами?

- Менимча, клубларда легионер танлашда имконият ошди ва улар танлаб-танлаб футболчи олишмоқда. Бундан фақат ютамиз. Биз, клублар, мухлислар.

- Нимели яхши ўйин кўрсатмоқда. Ёзда уни илиб кетишларидан қўрқмайсизми?

- Намангада ҳам шунга ўхшаш саволлар беришганди. Биз ёш футболчиларни етиштириб бериш учун ишлаяпмиз. "Сурхон" бундан хурсанд бўлади.

- Жамоанинг ҳужуми Нимелига боғлиқ бўлиб қолди деб ўйламайсизми? Унинг кетиши ўйин сифатига таъсир қилиши мумкинми?

- Биз Нимелини ёздаёқ бериб юбориш ҳақида ўйламаяпмиз. Футбол - жамоавий ўйин. Алмаштириб бўлмас ўйинчилар йўқ, бироқ Нимели кетишини кўриб чиқмаяпмиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика