Семеду: "Роналду кам гол ураётгани унинг муаммоси эмас, "Реал"ники"

Aslanov Jasurbek
12 дек 2017, 17:42
"Барселона" ва Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Нелсон Семеду "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Қироллик клуби" сафида кам гол ураётгани ҳақида гапирди.

"Ҳа, Криштиану лигада аввалгидек кўп гол урмаяпти, аммо у голли паслар узатмоқда, Чемпионлар лигасида дарвозаларни ишғол қиляпти. Бу унинг айби деб ўйламайман. Ҳамма гап "Реал"да. Жамоага нимадир бўлган. Шунга қарамасдан, Роналду ҳали ҳам майдонда бор кучини берадиган ажойиб футболчи.

У ва Месси билан бирга ўйнаш бахтига муяссар бўлганман. Бундай имкониятга эга бўлганлар кўп эмас" - дейди Семеду.

Криштиану Роналду ЛаЛиганинг 11та учрашувида 4та гол урди ва 2та голли пас берди.

ЛаЛига турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›