

"Неймар финти? Агар "Барселона" 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганида бу ишни қилмаган бўлар эди. Жамоа мухлислари уни танқид қилишарди. Неймарга эҳтиёт бўлишни маслаҳат бераман, чунки у таваккал қиляпти. Футболчи бир кун ғазабдаги рақиби билан дуч келиши ва финтлари учун афсуслаши мумкин" - дейди Франсиско Салинас.
Хавьер Мате ҳам бу борада ўзи фикрини билдирди: "Агар майдонда бўлганимда, бу менга ёқмаган бўлар эди. "Барселона" ўйин услубини ҳурмат қиламан, аммо улар қолганларнинг зарарини ҳам ҳисобга олиши лозим".


