UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  2 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  3 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  4 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  8 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5

Саудия Арабистонининг иккинчи таркиби Парагвай билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Саудия Арабистонининг иккинчи таркиби Парагвай билан дуранг ўйнади

Саудия Арабистони терма жамоаси Ар Риёд шаҳрида ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Жаҳон чемпионати саралаш босқичида биз билан бир гуруҳда кураш олиб бораётган Саудия Арабистони 19 ноябрь куни дам олгани боис фурсатдан фойдаланиб ўртоқлик учрашуви ўтказди. 

Саудияликлар Ар Риёд шаҳрида Жанубий Америка қитъаси вакили Парагвай билан ўзаро куч синашишди. Ўзига яраша қизиқарли кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Шуни айтиш лозим, бу ўйинда Саудия Арабистони бош мураббийи Эрве Ренар асосан иккинчи таркибни синаб кўрди. 

Чунки Ўзбекистон билан ўйиндан кейин "Ал Ҳилол"нинг барча футболчилари клуб ихтиёрига жўнаб кетишди. "Ал Ҳилол" айни пайтда Японияда бўлиб турибди ва 24 ноябрь куни "Урава Редс"га қарши ОЧЛ финал иккинчи учрашувни ўтказади. 

Парагвай билан баҳсда саудияликлар таркиби қуйидагича бўлди: 

Дарвозабон - Фаваз Ал Қарни; ҳимоячилар - Абдулраҳмон Ал Обайд, Ҳассан Ал Тамбакти, Муҳаммад Ал Хабрани, Султон Ал Ғанам; ярим ҳимоячилар - Абдулазиз Ал Биши, Абдулраҳмон Ал Довсари, Абдулелаҳ Ал Малки, Яҳё Ал Шеҳри, Фирас Ал Биракан; ҳужумчи - Абдуллоҳ Ал Ҳамдан.

Захирадан тушганлар: Сауд Абдулҳамид, Турки Ал Аммар, Харун Камара, Абдулмажид Ал Сват, Мухтор Али, Али Алавжами.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика