Саудия Арабистонининг 3 та жамоаси Де Хеа билан музокаралар ўтказяпти

Sherzod Nurmatov
9 фев 2024, 13:21
Ҳозирча ҳеч қандай келишувлар йўқ.

Саудия Арабистони клублари дарвозабон Давид Де Хеа билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда "Todofichajes" хабар бермоқда.

Испаниялик футболчига "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб" қизиқиш билдирмоқда. Бироқ футболчи ҳозирча бу клубларнинг ҳеч бири билан келишувга эришмади.

Де Хеа "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганидан бери эркин агент бўлиб қолмоқда. 33 ёшли дарвозабон 2023 йилнинг ёзида МЮдан кетган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Todofichajes