

Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" маълум қилди.

Манбага кўра, саудия арабистониликлар "Милан"нинг 26 ёшли португалиялик футболчиси учун 80 млн евро таклиф этишга шай. Леаунинг келажаги 2025/26 йилги мавсумнинг қолган қисмидаги ўйинига боғлиқ бўлади.
Леау ушбу мавсум 4 ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt унинг трансфер қийматини 70 млн еврога баҳоламоқда.



