Сарри: "Челси" мухлислари Моуриньюни ҳурмат қилиши ва унинг муваффақиятларини ёдда тутиши керак"
Aslanov Jasurbek
22 окт 2018, 12:24
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри клуб мухлисларининг "Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуриньюга бўлган муносабати ҳақида фикр билдирди.
"Челси" ишқибозлари Моуриньюнинг "Стэмфорд Бриж"даги муваффақиятларини ёдда тутишлари керак. У ушбу клубда кўплаб мусобақаларда ғолиб бўлди ва биз "Челси"га соврин олиб келган ҳар бир инсонни ҳурмат қилишимиз керак" - дейди Сарри.