UZ

Сўнгги янгиликлар

21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  12 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  2 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  14 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  33 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  5

Сардор Рашидов: "Финалда Франция ва Бразилия тўқнаш келса керак" Янгиликлар

Сардор Рашидов: "Финалда Франция ва Бразилия тўқнаш келса керак"

Қатардаги Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичи учрашувлари якунланди.

Номдор футболчиларга эга Германия ва Бельгия терма жамоаларининг гуруҳда қолиб кетгани кўпчиликни ажаблантиргани бор гап. Бироқ ушбу мундиал шуни кўрсатяптики, эндиликда қолган жамоалар шунчаки иштирок учун эмас, балки узоқроққа боришни мақсад қилган ҳолда ҳаракат қиляпти.  Айни пайтда Қатарда бўлиб турган ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов юз берган сенсацияларга муносабат билдирди. 

- Жаҳон чемпионатида қайси учрашувларга боришга улгурдингиз? Кичкинда мамлакатда шундай катта мусобақани ўтказиш қандай кетяпти?

- Ушбу мундиалда Португалияга мухлисман ва шу жамоа иштирокидаги учрашувларга кирмоқдаман. Қатарда Жаҳон чемпионатини ўтказиш унчалик муаммо бўлгани йўқ. Мусобақа жуда яхши ташкиллаштириляпти, дея оламан. Ўзбекларда пулинг бўлса ҳалтада, деган мақол борку (кулади). 

- Мезбон Қатар терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги иштироки ва ўйинлари маҳаллий аҳолида норозилик ёки эътирозли ҳолатларни юзага келтирмадими? Одамлар қандай қабул қилди? 

- Йўқ. Аксинча бу Жаҳон чемпионати араб диёри учун катта янгилик бўлди. 

- Бельгия ва Германиянинг гуруҳда қолиб кетиши турнирнинг сенсациясими?

- Тўғрисини айтсам фақат Португалиянинг ўйинларини кўряпман. Германиянинг эрта тарк тарк этиши кутилмаган воқеа сифатида айтиш мумкин. Аммо ҳозир барча жамоалар оптимал спорт формасида. Европада мавсум давом этаётгани учун футболчилар бундай учрашувларга тайёр ҳолда келди. Бельгияга келсак, "олтин" авлод якунланди, холос. 

- Финалда қайси жамоалар бир-бирига рўбарў келишини истайсиз?

- Фикримча, Франция ва Бразилия финалда учрашса керак. Чунки бу терма жамоалар жуда кучли футбол намойиш этмоқда. 

- Сизнингча гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиси ким бўлди?

- Килиан Мбаппе. Кашфиёт футболчи ҳали кўрмадим. Олдинда ҳали баҳслар кўп. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика