

Ушбу учрашув олдидан терма жамоамиз футболчиси Сардор Рашидов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жанубий Корея гуруҳимиздаги энг кучли терма жамоа ҳисобланади. Кореяга қарши финалга тенг ўйин бўлади. Насиб қилса мухлисларимиз кўз ўнгида юзимизни ёруғ қилиб ғалаба қозонамиз. Хитойга қарши учрашувдан олдин овқатдан захарлангандим.
Айни дамда ўзимни олдингидан ҳам жуда яхши хис қиляпман. Насиб қилса жамоамга ёрдам бераман. Қаерда қайси овқатдан захарланганимни билмайман. Ҳозир Жанубий Корея сафарларда яхши ўйин кўрсата олмаяпти. Лекин ушбу учрашув улар учун ҳам жуда муҳим", - дейди Сардор Рашидов

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди



