UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  1 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  193 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  17 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0

Сардор Рашидов Суперлигани кузатадими? Янгиликлар

Сардор Рашидов Суперлигани кузатадими?

"Ўзбек Роналдуси" фаолиятини Қатарда давом эттиряпти.

Бир неча кун олдин ҳамюртимиз "Ал Вакра" жамоаси дарвозасига 2та гол ургани тўғрисида хабар берган эдик. Бугун Сардор Рашидовдан баъзи саволларимизга жавоб олдик. 

— Сардор ака, "Умм Салал"га мослашиб кетиш қийин бўлмадими?

- Аксинча, жуда ҳам осон бўлди. Чунки Қатар футболи менга бегона эмас. "Умм Салал"да аввал "Ал Жаиш", "Қатар СК"да бирга тўп тепган дўстларим ҳам бор. Шукр, янги жамоага кўникишда ҳам, майдонда бошқаларни тушунишда ҳам муаммога дуч келмадим.

- Жаҳон чемпионати арафасида Қатарда ҳаёт ўзгардими?

- Бу мусобақа учун узоқ йиллардан бери тайёргарлик кўриляпти. Ўзгаришлар жуда кўп. Чунки ЖЧ бу мамлакат учун янги чақириқ, ўзига хос имтиҳон ҳисобланади. Мухлисларни етарлича сюрпризлар кутиб турибди.

- Ўзингиз мундиал ўйинларига тушишни режалаштиряпсизми?

- Албатта. "E" гуруҳидан Испания ва Германиянинг ўйинларига чипта ҳам сотиб олдим.

- Қайси жамоада ўйнаманг, майдонда етакчилик қилишга ҳаракат қиласиз. "Умм Салал" билан Қатар грандларига қарши ўйнаш қийин эмасми?

- Йўқ, мушкуллиги йўқ. Чунки "Ал Садд" билан "Ал Духайл"га қарши аввал ҳам кўп марта ўйнаганман, голлар урганман.


- Индивидуал жиҳатдан кучли бўлганингиз учун грандларга қарши сиздан кўпроқ нарса кутишса керак...

- Ҳа, мураббий майдонда лидерлик қилишимни истайди. Унинг ишончини оқлаш учун қўлдан келганча ҳаракат қиляпман. Январда Юлдузлар Лигаси бошланади. Жамоамиз билан жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, яхши натижа қайд этамиз.

- Ҳозир Лига кубоги ўтказиляпти. "Ал Вакра" билан ўйиндаги дублингиз жамоа раҳбарлари томонидан илиқ қаршиландими?

- Албатта, шейхлар хурсанд бўлди. Улар мени шунақа голлар уришим учун олиб келишган. Олдимизга турнирни ютиш вазифаси қўйилган. Ҳозирча гуруҳда биринчи ўринда кетяпмиз...

- Суперлига ўйинларини ҳам томоша қиляпсизми?

- Ҳа. Ўзбекистон чемпионатини ҳар доим ўзим ўйнагандек қизиқиш билан кузатиб бораман. Мавсум анча қизиқ ўтяпти. 

- "Финиш"гача 5 та тур қолди. "Насаф" етакчиликни сақлаб қола оладими?

- Айни пайтда "аждарлар"нинг имконияти юқорироқ. Лекин кураш тугамади. "Навбаҳор" ҳам, кеча "Сурхон" билан дуранг ўйнаган "Пахтакор" ҳам охиригача курашади. Чемпионлик борасида аниқ фикр айтолмайман. Кутамиз.

- Йил бошида "Навбаҳор"дан катта таклиф (300 минг доллар) олгандингиз. Шунга қарамай, "Пахтакор"ни танлашингизнинг сабаби нима?

- "Пахтакор" билан чемпионлар лигасида ўйнагим келди. Бундан ташқари, оилам билан Тошкентда яшашни хоҳладим ва "шерлар" либосини кийдим.

- Ўзбекистоннинг индивидуал жиҳатдан энг яхши футболчиларидан бирисиз. Шунга қарамай, 2019 йилдан бери расмий ўйинларда қатнашмаяпсиз. Янги мураббий келганига 1 йилдан ошди. У билан орангизда қандайдир мулоқот бўлдими?

- Йўқ. Сречко Катанец билан ҳеч қандай шаклда алоқа қилмадик. Айтганингиздек, анчадан бери чақирув келмаяпти. Келмаса ҳам керак. Бунинг сабабини билмайман. Аммо қаерда, қандай ҳолатда бўлсам ҳам, терма жамоага мухлислик қилишда давом этаман. У ерда ким ишлаши, кимлар ўйнашининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Мамлакатимизнинг бош жамоаси ҳаммамиз учун қадрли...

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика