Сардор Рашидов Қатар кубоги учрашувида дубль қайд этди

Aziz Tukhtamuradov
8 окт 2022
Ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган "Умм Салал" жамоаси Қатар кубоги гуруҳ босқичи доирасида "Ал Вакра" меҳмони бўлди.

Мазкур баҳсда "Умм Салал" 5:3 ҳисобидаги ғалабага эришди. Эътиборлиси, меҳмонларнинг иккита голига ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов муаллифлик қилди. 

Қатар кубоги. 4-тур.

"Ал Вакра" - "Умм Салал" 3:5

Голлар: Саддики 12 - 0:1, Халифи 16 - 0:2, Мазид 19 - 1:2, Рашидов 42 - 1:3, Хассан 51 - 2:3, Рашидов 57 - 2:4, Хассан 65 - 3:4, Шейх 90+3 - 3:5.

Маълумот учун, "Умм Салал" Қатар кубоги гуруҳ босқичидаги тўртта учрашувдан сўнг 12 очко жамғарган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Гуруҳда дастлабки иккита ўринни эгаллаган жамоа ярим финал босқичига йўл олади. Гуруҳдан 6 та жамоа ўрин олган.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia