UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  0 20:53ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 4:3 (матнли трансляция)  281 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  2 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  2 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:13Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  23 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1

Сардор Раҳмонов: "Сўнгги беш йилда илк бор бундай атмосферага дуч келдим" Янгиликлар

Сардор Раҳмонов: "Сўнгги беш йилда илк бор бундай атмосферага дуч келдим"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган ОКМК – "Ал Иттиҳод" учрашувидан сўнг олмалиқликлар ҳимоячиси Сардор Раҳмонов фикрларини билдирди.

"Авваламбор, стадионга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Сўнгги беш йил ичида илк маротаба кўплаб томошабинлар билан жозибадорлик касб этган ўзгача атмосфера гувоҳига айландим. Бугун жамоавий услубда йилнинг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказдик. 0:9 ҳисобидан кейин кўплаб танқидларга дуч келдик. Футболда бундай ҳодиса бўлиб туради, бунга баҳона келтирмоқчи эмасман. Бизга энг катта кучни стадионни тўлдирган ишқибизолар беришди. 

Бенземадек юлдуз футболчиларни қуриқлаш мобайнида дастлаб ҳаяжон бўлди. Шунга қарамай, бундай ўйинчиларга қарши икки ҳисса кўпроқ куч билан майдонга чиқасиз. Улар чиндан моҳирона ўйин намойиш этишади. Бироқ ҳаяжонни енгиб, имкон даражасида қаршилик кўрсатдик. 

Ҳозирги ҳолатда чемпионатда муҳим учрашув бизни кутиб турибди, ундаги ғалаба совриндорлар қаторидан ўрин олишимизни таъминлайди. Бироқ бугунга қадар бу ҳақда ўйлаганимиз йўқ. "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсда томошабинлар сони кўп бўлишини билардик, шу боис уларга манзур бўладиган ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик. "Насаф"га қарши беллашув ҳақида энди бош қотирамиз. Худо хоҳласа, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Хориждан таклифлар келмоқда. Бироқ клуб билан 31 декабрга қадар шартномам бор, келажагим тўғрисида кейинроқ ўйлаб кўраман", – деди 29 ёшли футболчи.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика