UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  22 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  2 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  105 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Сардор Мирзаев: "Ҳамма ҳар хил ҳолатда келгани боис ўйин яхши чиқмади" Янгиликлар

Сардор Мирзаев: "Ҳамма ҳар хил ҳолатда келгани боис ўйин яхши чиқмади"

Ўзбекистон ОТЖ сафида Ироққа қарши ўйнаган "Локомотив" ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Тўғриси, бу жамоа қай тарзда йиғилаётганини келишдан аввал билмагандим. Бир кун олдин ушбу жамоанинг рўйхати чиққач - бу ОТЖ эканини билдим ва уч нафар катта ёшли футболчилар ўйнаши мумкин экан. Мен "Локомотив" билан Минскда йиғинда эдим. Кеча, яъни 19 июль куни юртимизга етиб келдим. Келгандан сўнг мураббийлар биринчи марта бундай бир кунлик йиғин бўлиб қолганини тушунтиришди. Ватан учун 1 кун бўладими, ярим кун бўладими ўйнаш бурчимиз ва буни адо этдик. Тайёргарлик, футболчилар бир-бирини яхши тушуниб кетишлари учун албатта 1 кун оз муддат. Шу боис бугун ўйинимиз у қадар чиқмади. Айни пайтда барча жамоаларда иккинчи даврага тайёргарлик кетаётгани боис, кимдир жисмоний тарафлама шуғулланмоқда, бошқалар тўп билан. Ҳамма ҳар хил ҳолатда бу ерга ташриф буюрди. Бу эса ўйинга ўз таъсирини кўрсатди. Шу тарафлама ўйин қийин кечди. Аммо муҳими ғалаба қозондик. Йиғин давом этадими? Тўғриси, ҳозирча ҳеч нарсани билмайман. Меҳмонхонага боргандан сўнг ҳаммаси маълум бўлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика