UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

С.Арабистони. “Ал Насср” 2022 йилни ғалаба билан ва пешқадам сифатида якунлади. Риёдликлар сафардаги баҳсда 7 легионер билан ўйнади, Машарипов эса … Янгиликлар

С.Арабистони. “Ал Насср” 2022 йилни ғалаба билан ва пешқадам сифатида якунлади. Риёдликлар сафардаги баҳсда 7 легионер билан ўйнади, Машарипов эса …

Саудия Арабистони чемпионати 11-турида “Ал Насср” меҳмонда “Ал Ҳалиж”ни 1:0 ҳисобида енгди.

Учрашувдаги ягона голни 5-дақиқада камерунлик тажрибали ҳужумчи Венсан Абубакар уришга эришди. Шунингдек, риёдликлар сафида легионерлардан дарвозабон Давид Оспина (Колумбия), ҳимоячилар Альваро Гонсалес (Испания), Гислен Конан (Кот-д'Ивуар), ярим ҳимоячилар Гонсало Мартинес (Аргентина), Луис Густаво ва Андерсон Талиска (иккиси Бразилия) учрашувни асосий таркибда бошлашди.

Жалолиддин Машарипов эса қаторасига учинчи баҳсда қайдномага киритилмади. У “Ал Адалх” (2:0) ҳамда “Ал Ҳилол”га (2:2) қарши ўйинларда ҳам иштирок этмаганди. Аввалроқ, унга “Ал Таавон” (чемпионатда 4-ўрин) ҳамда “Ал Батин” (аутсайдер) қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар бергандик.

Руди Гарсия шогирдлари ушбу муваффақиятдан кейин очколари сонини 26 тага етказиб, 2022 йилни мусобақа пешқадами сифатида якунлади. Энг яқин таъқибчи “Аш Шабоб” ҳисобида 25 очко бор.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика