UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  0 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  33 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  3 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  3 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  72 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  4 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  4 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  5

Сантуш мағлубиятга изоҳ берди Янгиликлар

Сантуш мағлубиятга изоҳ берди

Португалия терма жамаоси бош мураббийи Фернанду Сантуш жамоасининг Германия термасига (2:4) учралган мағлубияти ҳақида гапирди.

“Ўйинни яхши бошладик. Ташкилий жиҳатдан футболчилар бир бирларини ўзаро яхши тушуниб тўп тепиб, ҳужумда омадимизни изладик. Қарши ҳужумдан самарали фойдаланиб, ҳисобни очганимиздан кейин рақиб катта куч билан олдинга ўтишини билардик. Германия термаси кучлироқ эди, аммо биз ўйинни ташлаб қўймадик. Қарши ҳужумда яна гол уриб олишимиз мумкин эди, бироқ якун бироз бошқача бўлди.

Танаффусдан кейин ниманидир ўзгартиришга уриндик, аммо учинчи ва тўртинчи голларни ўтказиб юбордик. Бу жамоани қийин ҳолатга тушириб қўйди. Шунга қарамай ўз ўйинимиз билан рақибга жавоб беришга уриндик. Ҳисобдаги фарқни қисқартирдик, дарвоза устунини нишонга олдик, яна бир-икки вазият бўлди. Немислар эса бизга босим қилишда давом этишди. Бу уларнинг ҳаққоний ғалабаси эди.

Кейинги ўйинга “совуқ” бош билан муносабатда бўлишимиз керак. Французларга қарши беллашув биз учун ниҳоятда муҳим”, дея Сантушнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика