UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Санжар Турсунов "Умм-Салал" билан 1,5 йиллик шартнома тузди Янгиликлар

Санжар Турсунов "Умм-Салал" билан 1,5 йиллик шартнома тузди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Санжар Турсунов Қатарнинг “Умм-Салал” футбол клуби аъзосига айланди.

29 ёшли футболчи фаолиятини бунга қадар Украинанинг “Ворскла” жамоасида олиб бораётган эди. 2014 йилдан буён полтаваликлар таркибида тўп тепиб келган ярим ҳимоячи эндиликда фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттиради.

Санжар Турсунов шу ой аввалида жамоани тарк этган эронлик футболчи Андраник Темуряннинг ўрнини тўлдириш учун харид қилинди, деб ёзади Қатар Юлдузлар Лигаси расмий сайти ушбу трансфер ҳақида.

Таъкидланишича, футболчи 27 январь, сешанба куни клуб билан 18 ойга мўлжалланган шартномага имзо чеккан. Шунингдек, Турсунов ўзининг янги жамоаси билан сешанба кунги машғулотларда қатнашган. Унинг “Умм-Салал” таркибидаги дебюти 28 январь куни чемпионат пешқадами “Ар-Раян”га қарши ўйинда бўлиши кутилмоқда.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика