Қатар. "Умм Салал"да мавсумдаги илк ғалаба, Рашидов 75 дақиқа ўйнади

Mirjalol Normatov
25 авг 2022
Қатар чемпионатининг 4-тури доирасидаги "Умм Салал" - "Ал Сайлия" учрашуви якунига етди.

Унда мезбонлар Жоао Карлоснинг голи эвазига ғалабага эришди. 

Бу ғалаба "Умм Салал" учун мавсумдаги биринчиси бўлди. Айни дамда ушбу клуб 12 жамоа ичида 10-ўринни эгаллаб турибди.

"Умм Салал" - "Ал Сайлия" 1:0

Гол: Жоао Тейшейра (42).

"Умм Салал": Н'Диае, Умар Дин (Абдулраҳмон Исса, 90), Ҳафифи, Дахкани, Загбани, Заки, ал-Зереқи (Ҳасан Исса, 86), ал-Рашиди, Тейшейра, Сардор Рашидов (ал-Сулимане, 75), Коджиа.

"Ал Сайлия": Амир Лекомт, Виттор, Файез, ал-Минхали, Эсса ал-Ҳажи (Озоди, 81), ал-Обайди, Сайдани, Ҳуссайн Атхаб (Муҳаммад Мудатир, 67), ал-Себаи, Странберг, Фетфатзидис.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia