UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  16 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  7 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Санжар Қодирқулов: “Майдонда жонимизни беришга ҳам тайёрмиз” Янгиликлар

Санжар Қодирқулов: “Майдонда жонимизни беришга ҳам тайёрмиз”

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиланддаги муосабақадан аввал, дастлаб БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боради.

Бу ҳақида мавсум кашфиётларидан бири бўлган Санжар Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

-Олимпия терма жамоасини олдинда катта синов турибди. Жамоа Тошкетда олиб борилган йиғин давомида футболчилар мусобақага қай даражада тайёргарлик кўрди.?

- Тошкентда асосан жисмоний имкониятларимизни яхшилаш мақсадида шуғулландик. Дубайдаги йиғинда ҳаммаси ҳал бўлади. Жамоа юз фоиз тайёр. Насиб қилса Таиланддан олимпияда йўлланмаси билан қайтишни ният қилганмиз. Бунга ҳаммамиз, халқимиз ишонмоқда. Майдонга чиқиб бор кучимиз билан ҳаракат қилишга қодирмиз. Жонимизни ҳам беришга тайёрмиз.

- Кўп вақтингизни миллий терма жамоа билан бирга ўтказдингиз. Бевосита ОТЖга мослашиб кетишингиз қийин бўлмадими?

- Кўп футболчилар билан болаликдан бирга ўсганмиз. Бу борада муаммо йўқ. Вадим Карленович миллий терма жамоага бош мураббий бўлгач мени таклиф қилди. Умуман олганда ажратиш ноўрин бўлса керак.

- Гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?

- Осон бўлмаган ўйинлар кутиб турганини ҳис қиляпмиз. Мақсадимиз ғалаба ва халқимизга узоқ кутилган олимпияда йўлланмасини тақдим қилиш. Муҳлисларга қувонч ва хурсандчилик улашмоқчимиз.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика