Санъат Шихов 205-учрашувини ўтказган экан

26 сен 2018, 10:50
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Бухоро” учрашувида меҳмонлар сафида тўп тепган Санъат Шихов юбилей учрашувини ўтказди деган хабар бергандик.

29 ёшли футболчи учун “Пахтакор”га қарши баҳс олий лига (ҳозирги суперлига)да 200 эмас 205-учрашув сифатида эсда қоладиган бўлди.

Санъат олий лигада дебют учрашувини “Пахтакор” сафида 2008 йилги мавсумда “Андижон”га қарши баҳсда бошлаган. “Бухоро”га қадар у “Қизилқум”, “Динамо” ва “Навбаҳор” клублари шарафини ҳимоя қилган.

АГМК матбуот хизмати вакили Бахтиёр Шириновнинг сайтимизга хабар беришича 23-турда Шерзод Каримов ва Дилёрбек Эрматов 200-учрашувларини ўтказишган. 


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia