

Бразилия клуби 21 ёшли футболчига "Реал"нинг қизиқаётганлигини тасдиқлади.
"Реал" ёки бошқа клублардан расмий таклиф ҳали бўлмади. Аммо, мадридликлар дунёдаги кўплаб истеъдодли футболчиларни кузатаётгани сингари уни ҳам кузатишмоқда.
Игорнинг келаси 6 ой давомида Португалия фуқаролиги олиши мумкинлиги ҳам ҳисобга олинган, бу эса уни Европадаги ўрнини осонлашади", - дейди клубнинг ижрочи менежери Александр Пассаро.
Футболчи Бразилия чемпионатининг 2019 йилги мавсумида 27та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди. Хавбекнинг "Сан-Пауло" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг апрелига қадар мўлжалланган.



