

"Европага қайтишни истайман, яна бир бор "Милан"да ўйнашга йўқ демасдим. Либертадорес Кубогини ютиб, кейинчалик у ерга қайтишга розиман.
Сўнгги бир неча йилларда "Милан"ни бундай ҳолатда кўриш, мен учун ҳам оғир. Бироқ клуб ҳаракат қиляпти, фанатлар ҳам ишонишлари керак", - деди Пато.
"Клуб Мальдинига ишлаш имкониятини бериш керак. У клубни ўз юраги каби асрайди ва нима қилиш кераклигини билади. Шунингдек, клуб Ибрагимовични сақлаб қолиши керак. У ёш футболчиларни тарбиялай олади ва рақиб дарвозаси олдида ҳавфли вазиятлар яратишни яхши кўради", - деб қўшимча қилади у.



