Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
26 янв 2026, 22:41
"Милан" ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алешандре Пато Англиянинг "Колчестер Юнайтед" клубини сотиб олишга қизиқаётган консорциум таркибига кирди.

Бу ҳақда "BBC" нашри хабар бермоқда.

Чемпионшип вакили 36 ёшли собиқ футболчи шанба кунги уй учрашувига клубнинг амалдаги эгаси Робби Коулинг ҳамроҳлигида ташриф буюрганини тасдиқлади. Маълумотларга кўра, келишув амалга ошиши мумкин, бироқ яқин орада расмий баёнот берилиши кутилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Алешандре Пато Бразилия терма жамоаси сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган. Шунингдек, у 2012 йилги Лондон Олимпиадасида кумуш медал соҳибига айланган эди. Пато 2016 йилда "Челси"да ҳам ижара асосида тўп сурган, бироқ "кўклар" сафида бор-йўғи иккита ўйинда қатнашган.

Бразилиялик юлдуз ўтган йилнинг бошида "Сан-Паулу" клубида фаолиятини якунлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC