UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Самвел Бабаян: "Суперлиганинг охирги ўриндаги жамоаси ҳам шундай кучли ўйин кўрсатиши мумкин" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Суперлиганинг охирги ўриндаги жамоаси ҳам шундай кучли ўйин кўрсатиши мумкин"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Ўйин кутилганидек юқори темпда, курашларга бой ўтди. Ўйинчиларимиз ғалаба учун қўлларидан келган барча ишни қилишди. Аммо биз кетма-кет бир неча қулай вазиятлардан фойдалана олмадик. Чемпионатимизнинг қизиқарли тарафи шундаки, Суперлиганинг охирги ўриндаги жамоаси ҳам шундай кучли ўйин кўрсатиши мумкин. Биз бугун кўрсатишимиз мумкин бўлган ўйинни тўлиқ намойиш қила олмадик. Бугун бир очкога эга бўлдик. Олдинга интилишда давом этамиз. Устида ишлашимиз керак бўлган нарсалар бор. Бугунги рақиб сингари ҳимоявий тактика танлайдиган, очко қўлга киритиш ҳам яхши натижа бўлган жамоаларни ҳимоясини ёриб ўтиш учун кўпроқ ишлашимиз лозим. Биз ғалаба қозониш учун улардан сезиларли даражада кучлироқ бўлишимиз керак. Бизда ижрочилар етарли. Аммо ҳали тўлиқ кучимизни кўрсата олмадик. Нима бўлганда ҳам йигитларга раҳмат айтаман. Улар охирги дақиқагача ҳаракат қилишди, стандард вазиятлар яратишди. Ўтган ўйин гол ургандик, бу сафар эса гол кирита олмадик. Ишлашда давом этамиз.

- "Нефтчи" бош мураббийи "Навбаҳор"нинг стандард вазиятларда хавфли экани ҳақида гапирди. Шу ҳақида фикрингиз..

Албатта, биз бугун стандарда вазиятлардан жуда хавфли вазият яратдик. Тўп дарвоза тўсинига тегди. Аммо ўйиндан ҳам биз бир неча вазиятлар яратдик. Шунчаки, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Умуман олганда, ҳа, стандардлардан кўп вазиятлар яратдик. Бироқ, ўйиндан ҳам вазиятлар ярата оламиз. Фақатгина, бугун бу вазиятлардан фойдалана олмадик.

- Асад Собиржоновни деярли майдонда кўрмаяпмиз. Бунга сабаб нима?

- Асадга келадиган бўлсак, бу ўйинчи катта cалоҳиятга эга. У бир неча ўйинларда майдонга тушди. Аммо унинг майдонга тушиши унчалик ҳам омадли кечмади. Бироқ, Собиржоновда ҳам бошқалар сингари асосий таркибда ўйнаш имконияти мавжуд.

- Ўйин давомида "Навбаҳор" бироз чарчаб қолгандек кўринди...

- Биринчи бўлимда ўйинимиз бироз ўхшамади. Албатта, биринчи бўлимда ўйинчилар чарчаб қолиши мумкин эмас. Катта эҳтимол, бу ўйинчиларнинг психологияси билан боғлиқ. Қайсидир вазиятда биз ўйинни бор кучимизни ишлатмаган ҳолда ютишимизга ишониб қолдик. Ҳозиргина йигитлар билан гаплашганимизда эса бунга ҳали эрта эканлигини тушундик. Умуман олганда, бунга чарчоқ эмас, ўйинга бор тезликни бермаганимиз сабаб бўлди. Иккинчи бўлимда эса темпни оширдик. Аммо рақиб вақтни чўзишга уринди. Рақиб вақтни чўзгани бизни эмас, уларнинг кучлари камлигини кўрсатади. Жисмоний томонлама муаммолар йўқ. Очиғини айтганда, биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади.

- Ушбу ўйинда VAR тизимидан фойдаланилмади. Бу ўйинга қанчалик таъсир қилди?

- Бунга муносабат билдириш қийин. Бу бизга алоқаси бўлмаган мавзу. VAR бўлганда ҳакамга осонроқ бўлган бўларди. Умуман олганда, бугун ҳакамлик ҳақида ортиқча гапириш ортиқча. Ҳакам ўйинни яхши бошқарди ва курашишга қўйиб берди.

Рейтинг: -56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика