UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  2 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  0 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  4 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  6 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  3 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  5 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2 15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  4 14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  9

Самвел Бабаян: "Жиззахда бундан-да яхшироқ ўйнагандик" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Жиззахда бундан-да яхшироқ ўйнагандик"

Суперлиганинг 15-тури доирасидаги "Локомотив" - "Динамо" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Умуман олганда қийин ўйин бўлди. Энди "Локомотив"нинг олдида осон ўйинлар бўлмайди. Барча рақиблар бизга қарши ўзгача кайфиятда майдонга тушишмоқда. "Динамо"нинг олдинги ўйинини ҳам томоша қилгандик. Бугунги баҳс билан солиштирсак, "Динамо" икки хил ўйин намойиш қилди. Аммо кўпроқ эътиборни мен ўз жамоамга беришни истайман. Руҳий тушкунликдан чиқиб олиб, ғалаба қозонгани учун йигитларга раҳмат айтаман. Ўйин давомида узоқ вақт гол ура олмаганимиз учун бугун бир неча вазиятларда бироз асабийлашдик. 

Эътиборлиси, голларни ҳужумга жавоб берадиган футболчилар киритди. Энди биз кўпроқ ғалабаларга эришиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйин сифати ва натижаси борасида ҳали анчагина ишлашимиз керак.

- Жиззахдаги мағлубиятдан кейин нималарни ўзгартиришга ҳаракат қилдингиз?
- Агарда ушбу ўйинларни солиштирадиган бўлсак, биз Жиззахда кўпроқ вазиятлар ярата олиб, янада яхшироқ ўйнагандик. Вазиятлардан гол киритишда муаммоларга учраяпмиз. Иккинчи бўлимда эса катта ташаббусга эриша олгандик. Етакчи жамоалар мағлубиятга учраганидан кейин йигитларни рухлантириш қийин бўлади. Мағлубиятларга кам учрайдиган футболчиларга керакли сўзларни топа билиш даркор. Чунки улар ҳали кўп курашишлари керак.

- Бугун дебют ўйинидаёқ гол киритган Медина Смитнинг ўйини ҳақида фикрингиз.
- Уни давралар оралиғида ижарага олдик. Умуман олганда ёш бўлса ҳам анчагина иқтидорли ва тажрибали. У иккинчи даврада "Локомотив"га янада яхшироқ ўйнаши учун ёрдам бера олади.

Рейтинг: -142   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика