"Сампдория" ўйинчиси коронавирусдан тузалган эди, аммо...

Alisher
15 апр 2020, 13:11
"Сампдория" бош мураббийи Клаудио Раньери Италия жамоалари ўйинчиларини мавсум давом этиши олдидан қаттиқ текшириши кераклигини айтди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, жамоасидаги ўйинчи пандемия даврида иккита ижобий тест топширган.

"Ўйинчимизнинг коронавирус учун топширган тести ижобий (бор) чиқди, кейин эса салбий (йўқ) натижани кўрдик. У уйида машғулотлар қилаётганда яна тести ижобий (бор) чиқди.

Вирус юракка доимий тарзда таъсир қилиши ҳақида ўқидим. Агар биз мавсумни давом эттирмоқчи бўлсак, ўйинчилар бутунлай соғ ва қаттиқ тестдан ўтиши керак бўлади", - дейди Раньери.

Эслатиб ўтамиз, мартда "Сампдория" клубида 15 киши коронавирусга чалингани ҳақида маълумот берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: RAI 1