

Манбанинг хабар беришича, монегасклар футболчини 50 миллион евродан кам нархга қўйиб юбормоқчи эмас. "Ювентус"дан ташқари, ҳужумчи атрофидаги вазиятни Дортмунднинг "Боруссия" ва "Сандерленд" кузатиб бормоқда.
The Athletic нашрининг ёзишича, "Монако" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган Балогуннинг ўзи жамоани ўзгартиришга тайёр.
25 ёшли ҳужумчи ЖЧ-2026да тўртта ўйинда учта гол урди. Балогун 2025/26-йилги мавсумда "Монако" сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда 19 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.



