Салоҳ бир сабаб туфайли миллий термадаги фаолиятини якунлаши мумкин
28 авг 2018 21:25
Янгиликлар
Салоҳ бир сабаб туфайли миллий термадаги фаолиятини якунлаши мумкин
Миср термаси етакчиси Муҳаммад Салоҳ мамлакат футбол федерацияси раҳбарлари билан жанжаллашиб қолди.
AS хабарига кўра, шу сабабли футболчи миллий термадан кетишни режалаштирмоқда. Томонлар ўртасидаги келишмовчилик Россиядаги мундиал вақтида бошланганди. Муҳаммаднинг айтишига кўра, федерациядагилар унинг имижини бесўроқ рекламаларда ишлатишган ва мўмайгина даромад ишлаб олишган.
Ўша вақтда Салоҳ ўша реклама компаниясининг ашаддий рақиби билан ҳамкорлик қилаётган бўлган. Ўша реклама эфирга чиққанидан кейин компания футболчи билан ҳамкорликни тўхтатган. Адвокатнинг тушунтиришлари эса бунинг олдини ололмаган.
Фикрлар