UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Хави МЮни бошқаришга рози  1 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  23 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5

Саламат Қуттибоев: “Олмалиқ”га ўтиб адашмадим” Янгиликлар

Саламат Қуттибоев: “Олмалиқ”га ўтиб адашмадим”

Мавсум аввалида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасидан “Олмалиқ”қа кўчиб ўтган Саламат Қуттибоев янги клуби таркибида ўзини йўқотиб қўйгани йўқ.

Аксинча нукуслик футболчи қисқа фурсат ичида “Олмалиқ”нинг етакчисига айланиб улгурди. Шу боис бўлса керак бош мураббий Игорь Шквирин уни 27та ўйинда майдонга туширди. Ўз навбатида футболчи рақиблар дарвозасига жами 5та гол тўп киритди. Яқинда Саламатга “Насаф” жиддий қизиқаётгани ҳақида эшитдик. Шу муносабат билан футболчининг ўзи билан боғланганимизда, интервью беришга унчалик қизиқмаслигини айтиб, гапга “йўқроқ”лигини таъкидлади. Аммо қароримизда қатъий туриб, “гапиртира” олдик. Жавоблар эса олдиндан таҳмин қилганимиздек, қисқа-қисқа бўлди.

- Таътилни қандай ўтказяпсиз?
- Уйдаман. Нукусда оилам даврасида дам оляпман. Шу кунларда тобим қочиб қолган. Шамоллаб қолдим шекилли, даволаняпман.

- Бу йил “Олмалиқ”да 27та ўйинда майдонга тушдингиз. Фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Албатта. “Олмалиқ”қа ўтиб адашмадим. У ерда ажойиб мавсумни ўтказдим.

- Чемпионат аввалида кўпчилик “Олмалиқ”ни совринли ўринлар учун жиддий курашишини таҳмин қилганди. Аммо якунда 6-ўрин билан чекланди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Айрим учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Бунга энг аввало ўзимиз сабабчимиз. Сафар ўйинларида хусусан Наманганда ғалаба қозонаётган пайтимизда якунда дуранг ўйнаб қўйдик. Кейин ўзимизда кутилмаганда “Машъал”га имкониятни бой бердик. Шу каби баҳсларда йўқотилган очколар охирида салбий таъсир ўтказиб, совринли ўринларга бўлган имкониятимизни кескин пасайтириб юборди деб ўйлайман.

- Бош мураббий сизни ярим ҳимояда ўйнатишга қарор қилди. Афтидан марказий ярим ҳимоячи сифатида харакат қилиш, ўзингиз учун ҳам қулай бўлса керак?
- Ҳа, шундай. Бунгача асосан мудофаа чизиғида ўйнаб келардим. Аммо “Олмалиқ”да кўпроқ ҳужумчилар ортида харакатландим. (Кулиб) Натижада 5та гол ҳам уришга эришдим. 


- Марказда қайси футболчи билан ўйнаш сиз учун енгилроқ кечди?
- Биласиз бизда юқори савиядаги ўйинчилар йиғилган. Кўпинча Жаҳонгир Абдумўминов билан тандем бўлдик. Уни “Машъал”дан бери биламан. Иқтидорли йигит. Қолаверса Шавкат Саломов билан ўйнаш ҳам анчагина осон. Шунингдек Ғулом Ўрунов ҳам чакки эмаслигини таъкидлаган бўлардим.

- Игорь Шквирин қандай таассурот қолдирди?
- Жуда яхши. Мураббий сифатида ўзига яраша билим ва фикрига эгадир. “Олмалиқ”ни кўп йиллардан буён бошқариб келаётгани учун ҳам тажрибаси юқори. Қолаверса ўз вақтида кучли футболчи бўлган. Ҳар қандай холатда ҳам футболчини руҳиятини сеза олади ва ўйинга тайёрлаш услуби ҳам ўзгача.

- “Олмалиқ”қа ўтиб адашмадим деб айтдингиз. Айтингчи келаси йил ҳам сизни ушбу жамоада кўрамизми?
- Жамоам билан шу йилнинг декабрь ойига қадар амалда шартномам бор. Яқинда “Олмалиқ” илк йиғинни бошлайди ва унда мен ҳам иштирок этаман. Назаримда ушбу йиғин чоғида бу масала юзасидан раҳбарият ва бош мураббий билан гаплашиб олиш имкони бўлади. Лекин ҳозир улар менга ҳеч нима демади.

- Сизга “Насаф”дан таклиф бўлаётганини эшитдик. Шу ростми?
- Бу ҳақда шахсан “Насаф” вакилларидан ҳеч бири менга мурожаат қилгани йўқ. Тўғриси, ҳозир таътилда бўлганим учун асосий эътиборимни хордиқ чиқаришга қаратганман. Шу боис бу борада ўйлаб кўрмадим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика