UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  9 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  3 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  6 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1

Саламат Қуттибоев: “Бухоро” билан келишиб қўйгач, “Насаф”га узуримни айтдим” Янгиликлар

Саламат Қуттибоев: “Бухоро” билан келишиб қўйгач, “Насаф”га узуримни айтдим”

Қорақалпоғистонлик футболчи Саламат Қуттибоев янги мавсумни “Бухоро”да бошлайдиган бўлди.

Олмалиқликлар билан хайрлашган марказий ярим ҳимоячи куни-кеча янги жамоаси билан шартнома имзолади. Шу муносабат билан Саламатдан интервью олдик.

- “Бухоро”га айтишингиз қандай амалга ошди?
- Бу ерга мен жамоа мураббийи Тачмурод Агамуродовнинг таклифига биноан келдим. Маълум муддат машғулотларда иштирок этганимдан сўнг, клуб менга шартнома таклиф қилди. Битимдаги шартлар ҳар икки томонни тўла қониқтиргани боис, унга имзо чекдим.  

- Айтишларича сизга олий лиганинг бошқа жамоаларидан ҳам қизиқиш бўлган экан. Шу ростми?
- Ҳа, яширмайман таклифлар бор эди. Аммо Бухоронинг таклифи менга бошқаларникидан маъқул келди. Боз устига уйимга яқин.

- “Насаф”га ўтишингиз борасида хабарлар чиққанди. Наҳотки чемпионлар лигасида иштирок этишни истамаган бўлсангиз?
- Менимча ҳар қандай футболчи нуфузи юқори бўлган мусобақаларда қатнашишни хоҳлайди. Тўғри, қаршиликлар ҳам мени ўз сафида кўришни истаб, таклиф қилганди. Лекин мен аввалроқ Тачмурод Агамуродов билан келишиб қўйгандим ва у кишига вада бергандим. Шундан сўнг “Насаф”га узуримни айтдим.  


- Янги жамоага мослашиб кетиши жараёни қандай кечмоқда?
- Ёмон эмас. “Бухоро”нинг таркиби бу йил деярли янгитдан тузилмоқда деса ҳам бўлади. Менимча мавсум стартига қадар бир-биримизни сўзсиз тушунадиган даражага чиқамиз.

- Сиз харакат қиладиган марказий ярим ҳимояда рақобат бироз кучлидек кўринмоқда. Фикримизга қўшиласизми?
- Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бу чизиққа яна бир нечта ўйинчи келиши ҳам мумкин. Шунга қарамай “Бухоро”да ҳам асосий таркибда ўйнаш учун бор кучим билан харакат қиламан. Рақобатни эса бўлгани яхши.

- Дарвоқе, ўтган йили “Олмалиқ”да ҳам асосий таркиб ўйинчисига айланиб улгургандингиз. Қолаверса бу клубда молиявий муаммолар йўқ дейишади. Игорь Шквирин сизни бу йил ҳам жамоасида олиб қолишга харакат қилгандир?
- Назаримда унақага ўхшамади. Қолишимни жуда исташганида бу борада музокара ўтказишарди. Ҳеч қандай нидо чиқмагач, олдимда турган бошқа вариантлар ҳақида ўйлай бошладим.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика