

Миллий терма жамоа ва "Ливерпуль" шифокорлар штабининг Муҳаммад Салаҳни даволаш борасидаги ҳаракатларини Миср футбол Ассоциацияси президенти Хани Абу Риданинг шахсан ўзи назорат қилмоқда. Бу ҳақда МФА матбуот хизмати хабар берди.

Миср мундиалдаги биринчи ўйинини 15 июнь куни Уругвайга қарши ўтказади.



