UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  0 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  15 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  13 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  7 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  4

«Рухсор Кубоги»: Гуруҳ ўйинлари якунига етди Янгиликлар

«Рухсор Кубоги»: Гуруҳ ўйинлари якунига етди

Теглар :  Рухсор кубоги
Фарғонада “Рухсор кубоги” баҳслари қизғин тарзда давом этмоқда.

Кеча гуруҳ ўйинлар ниҳоясига етди. Айтиш керакки, “Рухсор Кубоги” турнирига бўлган қизиқиш юқори бўлмоқда.  Қувонарли томони, ўйинларни футбол мухлислари бевоситада стадион атрофидан туриб кузатиб боришмоқда. Биз эса илк марта мини-футбол бўйича бўлиб ўтаётган “Рухсор Кубоги” мусобақаси иштирокчилариннг турнир ҳақидаги фикрларига қизиқдик. Кўп йиллардан бери спортнинг карате тури бўйича ёшларга сабоқ бериб келаётган Мўйдинжон Собиров ўз шогирдлори билан “Рухсор Кубоги”да иштирок етмоқда.

“Бир-биридан қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтмоқда, - деб гап бошлади Мўйдин Собиров.

– Ўртоқлик мақомидаги ўйинлар бўлишига қарамай, хаваскор футболчилар жон-жаҳди билан ғалаба учун кураш олиб боришмоқда. Албатта мана шундай мусобақаларни бўлиб ўтиши, биринчи галда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишида ёрдам беради. Фарғонада футболни севишади. Қаранг, хаваскор мақомидаги футболчилар қандай юқори савияда ўйин кўрсатишмоқда. Азалдан Фарғонада футбол оммавий спорт туриб бўлиб келган. Шу сабабли, вилоятмиз ёшларини футболни жуда севишади, - дейди Мўйдин Собиров.

“Марғилон” жамоаси вакили Акмал Абдуллаев ҳам“Рухсор кубоги” ўйинлари борасида ўз фикрини билдирди: - Биринчи гал мусобақа ташкилотчилари, хусусан “Рухсор” ТРК раҳбариятига катта раҳмат айтаман. Қизиқарли мусобақа бўлмоқда. Турнирни Янги йил байрами арафасида бўлиб ўтиши, иштирокчиларга янада кайфият беряпти Биласизми, мусобақани томоша қилиб шундай фикрга келдимки, хозир мусобақада иштирок этаётган хаваскор футболчилар  профессионал ўйинчилар қолишмайди. Мана шундай мусобақалар давомий бўлади деб умид қиламиз – дейди “Марғилон” жамоаси вакили Акмал Абдуллаев.

“Рухсор” ТРК матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика