UZ

Сўнгги янгиликлар

16:03Де Брюйненинг кейинги манзили маълум  0 15:20Неймар: "Месси ва Суарес билан учлигимизни тикласак, ёмон бўлмасди"  2 14:46Артета: "Кубокда ўйналаётган тўплар АПЛникидан кескин фарқ қилади"  3 13:31Расман: "Вест Хэм" "Реал" собиқ мураббийининг ўрнига "Челси" собиқ устози билан шартнома имзолади  1 13:12Гарначо фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин  3 12:35Эшитдик-да?! "Бунёдкор"га Туркия Суперлигасидан ҳужумчи келмоқда   7 12:14"Барселона" футболчиси: "Винисиуснинг четлатилиши — адолатсизлик"  6 11:53Мусиала "Бавария"да қолиш учун йиллик 4-5 млн евро даромадидан воз кечди  1 11:28"Наполи" "Челси" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 10:37Суперлигада ўйнаши кутилаётган «Хоразм»нинг йиғинида бир қатор тажрибали футболчилар иштирок этмоқда  5 09:43«Ливерпуль» Трент Александер-Арнольднинг ўрнига бошқа бир ТОП футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:04Расман: «Қўқон-1912» жамоаси тарбияланувчисини ортга қайтарди  3 08:39«Олтин тўп» соҳиби Саудия Арабистони клубида иш бошлади  1 08:04«Бунёдкор» дарвозабони «Динамо» машғулотларига қўшилди  3 07:30«Вест Хэм» янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  3

"Хориждан таклифлар U-23 Осиё кубогидан кейин бошланган эди" — Руслан Жиянов Туркиядаги йиғин ва "Нижний Новгород" ҳақида Янгиликлар

"Хориждан таклифлар U-23 Осиё кубогидан кейин бошланган эди" — Руслан Жиянов Туркиядаги йиғин ва "Нижний Новгород" ҳақида

"Олимпик" кеча ўртоқлик учрашувида Босния ва Герцоговинанинг "Велес Мостар" клубини мағлубиятга учратди.

2:1 ҳисобида ҳамюртларимизнинг ғалабаси билан тугаган учрашувда голлардан бирига "Олимпик" футболчиси Руслан Жиянов муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг унга бир нечта саволлар билан юзландик. 

"Кунига 2-3 маҳал шуғулланмоқдамиз. Буни табиий қабул қилиш керак, деб ўйлайман. Чунки ҳозир юкламалар бериладиган пайт. Кечки машғулотларда кўпроқ тактика устида ишланяпти. Футболчиларда интилиш, мотивация бор. Нимадирга эришиш учун нимадирдан воз кечиш керак

Ўртоқлик учрашувларига келсак, рақиблар жисмоний тарафлама бақувват. Ўйин давомида бир-биримизга яқинроқ ўйнашимиз талаб қилинади. Техник томондан қолган жамоалардан кучлимиз",- дейди Руслан Жиянов. 


- Футболчиларнинг ҳаракатларида оғирлик сезиляпти. Юкламаларни қабул қилиш қандай кетяпти? Тикланишчи?

- Тўғри. Мисол учун кеча ўйин куни ҳам машғулот ўтказгандик. Оғирлик сезилади. Толиқиш катта. Шунинг учун бўш вақт юзага келиши билан тикланишга эътибор қаратяпмиз. 

- "Нижний Новгород" (Пари НН) билан келишув қандай бўлди? 

- Тиббий кўрикдан ўтдим. Таклиф агентлар орқали келди. Биласиз, Иброҳимҳалил Йўлдошев билан агентимиз битта. Жамоага бориб қўшилганимда унинг ёрдами тегишига ишонаман. 

- Ёзда юртимизда бўлиб ўтган U-23 Осиё кубогидан сўнг сизга таклифлар келиб тушганмиди? 

- Осиё кубогидан кейин кўп мамлакатлардан, Европа клубларидан чорловлар олдим. Ёз ойидаёқ қизиқишлар бошланганди. "Нижний Новгород" (Пари НН) масаласи эса шу кунларда расман аниқ бўлиши мумкин. 

Абдулазиз Искандаров (Туркия, Анталия)

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика