Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"
18 май 22:41
Янгиликлар
Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"
"Ўйин турнир жадвалида юқорироқ кўтарилишимиз учун муҳим эди. Буни ҳис қилган ҳолда жамоавий ўйин намойиш этиб, ғалаба қозондик.
Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши. Асосийси, жамоа ютуғи деб биламан.
Пенальтиларни ким ижро этишини мураббий ҳал қилади. Шунақа вазият бўлиб қолди, Ўринбоев тепган биринчи зарбани рақиб дарвозабони қайтарди. Шундан сўнг тўп ёнига мен яқинлашдим. Ким гол уриши муҳим эмас.
Профессионал футболчи ҳар бир ўйинга бор кучини бериши керак. Миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш барчанинг орзуси саналади.
Биз ҳар бир жамоани ҳурмат қилган ҳолда ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
"Навбаҳор" мухлисларига катта раҳмат айтаман. Ғалабамизда уларнинг ҳиссаси жуда катта. Биз уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳар дақиқада ҳис қилиб турдик.
Бизнинг вазифамиз шундан иборатки, ҳам олдинги, ҳам орқа чизиққа ёрдам бериш керак. Биз мураббийларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламиз", — деди 23 ёшли футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар